27 Май 2025 йил 455

Ҳамкасблар, бўш келманг!

       Юртимизда аҳолининг кенг қатламлари орасида спортни оммалаштириш, ҳар кимни қизиқиши ва иқтидорига яраша шуғулланишлари учун шарт-шароитлар яратиш бўйича шахсан Президентимиз томонидан қатор меъёрий ҳужжатлар қабул қилинган. Унинг ижроси даврий равишда амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, Тошкент шаҳар ИИББда ҳам ходимларнинг касбий ва жанговар тайёргарлигини ошириш баробарида уларни жисмонан чиниқишлари, ҳаваскорлик ҳамда профессионал тарзда спорт билан шуғулланишлари учун керакли шарт-шароитлар яратилган.
       Хабарингиз бор, ички ишлар органларида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, шунингдек, пойтахт ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ходимларнинг жисмоний фаолликка қаратилган тадбирларини тизимли ва самарали ташкил этиш борасида Тошкент шаҳар “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамияти кенгашининг ХХХIV- Спартакиадасидан ўрин олган футбол мусобақаларига старт берилган эди. Эслатиб ўтамиз: ўтган финал мусобақаларида фаол қатнашиб, ғолиблик учун курашиб келаётган Тошкент шаҳар ИИББ терма жамоаси Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги терма жамоаси билан майдонга тушиб, 2:0 ҳисобида зафар қучиб, чорак финалга йўлланмани қўлга киритишга муяссар бўлган эди. Кеча чорак финал баҳсларида Бош бошқарма терма жамоаси Ўзбекистон Республикаси ИИВ терма жамоасига қарши майдонга тушди. Қизғин, шиддатли ва муросасиз кечган баҳсларда Тошкент шаҳар ИИББ терма жамоасининг якдиллик ва уюшқоқлик билан амалга оширган саъй-ҳаракатлари туфайли жамоамиз ғалабани қўлга киритиб, мухлисларнинг олқишларига сазовор бўлиб, ҳамкасбларига кўтаринки руҳ бағишлади. Чунки, бу ғалаба жамоамизни ярим финалда майдонга тушишини кафолатлади. Пойтахт ИИББ футбол терма жамоасини навбатдаги ғалаба билан қизғин ва самимий муборакбод этиб, баҳсларда ҳамиша ғалаба ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Барча янгиликлар

Text to speech